• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 апреля 2022

Андижонда мактаб ўқитувчиси ўқувчи қизни калтаклади

Дарсдан қочиб, дарс жараёнларига қатнашмаётган ўқувчилар билан ўқитувчи ўртасида келишмовчилик юзага келган.

1108
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда мактаб ўқитувчиси ўқувчи қизни калтаклагани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан Асака тумани ҳокимлиги ҳамда туман халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ХТБ Матбуот хизмати UzNews.uz’га маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 2 апрель куни Асака тумани 38-умумтаълим мактабида дарс тугаши пайтида 10-А синфида ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Бунга ўқувчиларнинг ҳеч қандай сабабларсиз кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб бўлган.

Ушбу ҳолатдан сўнг ўрганиш давомида ўқитувчи Р.Д. ва ўқувчилар И.С., М.М., Ш.З. ва Б.Ў.лар муросага келтирилди.

“Айни пайтда улар ўртасида ҳеч қандай адоват мавжуд эмас. Ўқитувчи ишчи гуруҳ томонидан ҳам одоб-ахлоқ нормаларига қатъий риоя қилиши тўғрисида жиддий огоҳлантирилди. Келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик хар қандай масалани вазминлик билан ҳал этилиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди”, - дейилади муносабатда.

1108
0