ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 5 апрель куни соат 15:05 ларда Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи 4P-176 автомобиль йўлининг 2-3 километрлари оралиғида ҳайдовчи 1996 йилда туғилган М.Т. Damas'да ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан велосипед бошқариб ўтаётган 1976 йилда туғилган Ж.А.ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида Ж.А. кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.