• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 апреля 2022

ОТБ Ўзбекистонга икки вилоятдан ўтувчи йўлларни таъмирлаш учун салкам $280 млн қарз бермоқда

Олинаётган кредит Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидан ўтувчи автомобиль йўлларини таъмирлашга йўналтирилади.

839
0
t.me/avtoyulqumita

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга "Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш учун 24 йил муддатга, шу жумладан тўрт йиллик имтиёзли даврга 273,8 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

Ажратилаётган пулдан 183,8 млн АҚШ доллари "4Р105 Дарбанд – Бойсун – Элбаён" автомобиль йўлининг 5-70 км ва 4Р100 "Мангузар – Жарқўрғон – Бандихон -Олтинсой – Денов" автомобиль йўлининг 128-174 км қисмларини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.

Шунингдек, 90 млн АҚШ доллари "АЗ80 Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу" автомобиль йўлининг 228-315 км (87 км) қисмини реконструкция қилиш"лойиҳасини якунлашга ишлатилади.

Қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йил (2022-2027 йиллар, шу жумладан тўрт йиллик имтиёзли давр).

839
0