• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 апреля 2022

Сурхондарёдаги хонадонда она ва унинг қизи ўлдириб кетилди

56 ва 29 ёшли аёлларни ўлдирилишида гумонланган шахс Россияда ушланди.

1158
0
UzNews.uz

Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 6 апрель куни соат 18:30 ларда Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Яккабоғ” маҳалласининг хонадонларидан бирида 1965 йил туғилган Х.Х. ва унинг Сариосиё тумани “Зағнабод” қишлоғида доимий рўйхатда турувчи 1992 йил туғилган қизи М.З.нинг жасадлари топилган.

Марҳума Х.Х.нинг бўйин соҳасига ўткир тиғли жисм билан етказилган тан жароҳатлари, марҳума М.З.нинг жасадида жасади юқори нафас йўллари ва бўйин аъзоларига ўткир тиғли жисм ёрдамида етказилган тан жароҳатлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонида ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси томонидан, мазкур қотиллик жиноятини содир этишда гумонланган Сариосиё туманида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган Н.С.га нисбатан маҳаллий ва халқаро қидирув эълон қилинган.

Ўзбекистон ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Тожикистон ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси билан ҳамкорлигида амалга оширилган қидирув ишлари натижасида, гумондор Н.С., жавобгарликдан қутулиш мақсадида Сурхондарё вилоятидан Тожикистонга ўтиб, у ердан Россияга кетганлиги аниқланган.

Гумондор шахс Москва вилоятининг Домодедово аэропортида қўлга олинган. Ҳозирда гумондорни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

1158
0