• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 8 апреля 2022

Самарқандда 9 ойлик чақалоқни ваҳшийларча ўлдирган ўгай ота 13 йилга қамалди

Қотилнинг аёли ишга деб уйидан чиқиб кетиб, 2 кун уйига қайтмагани бунга сабаб бўлган.

1124
0
Видеодан кадр

2021 йилнинг 20 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи ўгай ота 9 ойлик чақалоқни ваҳшийларча ўлдирди.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 18 октябрь куни қотилнинг аёли ишга деб уйидан чиқиб кетган. Аёли 2 кун мобайнида уйига қайтмаган ва бундан ўгай отанинг жаҳли чиққан. Унинг сўзларига кўра, судланувчи гўдакни қўлига олиб, ерга улоқтириб юборган ва яна қайта беланчакка солиб қўйган.

Экспертиза хулосасига кўра, болакайнинг жонсиз танасининг кўкрак қафас чап соҳасида қонталаш жойларни, бош юмшоқ тўқимасига қон қуйилиши, бош мия пардалари ости тўқимасида қон қуйилиши каби жароҳатлари аниқланган. Ушбу жароҳатлар ўтмас тиғли жисм ёрдамида амалга оширилган.

Самарқанд туманинг ЖИБ туман судида ушбу қотиллик бўйича ўгай отага суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, Б.М ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "в", "ж" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Суд ҳукмига кўра ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда ўгай ота га 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1124
0