• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 8 апреля 2022

Самарқандда синтетик “ёқут” тошларини $250 мингга пуллаётган шахс қўлга тушди

Шунингдек, яна иккита вилоятда салкам 120 млн сўмлик қимматбаҳо ва сунъий тошлар ҳамда деярли 1,5 кг тилла тақинчоқлар фош қилинди.

1093
0
Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд шаҳрида аввалдан кузатувга олинган шахс 181 карат “ёқут” тошларини 250 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Экспертизадан сўнг, бу тошлар синтетик тош эканлиги маълум бўлди.

Сурхондарёдаги “Айритом” чегара божхона постида эса 118 млн сўмлик қимматбаҳо ва сунъий тошларни яширинча олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.

Бундан ташқари, Фарғона аэропортида 1 кг 120 гр оғирликдаги 239 дона тилла тақинчоқларни ноқонуний равишда олиб кириш учун самолётдаги йўловчиларга тарқатган шахснинг қилмиши фош бўлди.

1093
0