• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 апреля 2022

Марказий банк кредитни сўндириш учун фуқароларнинг розилигисиз картадан пул ечиб олаётган банкларни жазолашни бошлади

Марказий банкда “Даврбанк” тижорат банклари томонидан мижозларнинг карталари бўйича ўзларига хабарсиз “ноҳақ” операцияларни амалга оширганлик ҳолатлари қайд этилган.

1711
0
UzNews.uz

Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига "Даврбанк" тижорат банки томонидан аҳолига банк хизматлари кўрсатиш қоидалари бузилганлиги юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, кафил ёки шерик қарз олувчи бўлмаган фуқароларнинг банк карталаридан учинчи шахслардан олинган кредитларни тўлашда уларнинг розилигисиз фойдаланилгани аниқланди. Бундан ташқари, банк карталари эгаларига хабарсиз пул маблағларини ечиб олиш ҳолатлари қайд этилган.

"Даврбанк"га белгиланган тартибда жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, банкка фуқароларнинг банк ҳисобварақлари ва карточкаларидан уларнинг розилигисиз пул маблағларини ноқонуний олиб қўйиш амалиётини зудлик билан тўхтатиш ва ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш топширилди.

"Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати мижозларга хизмат кўрсатишнинг бундай ноҳақ амалиётига қарши чиқиб, амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилишга чақиради", — дейилади хабарда.

Шунингдек, Марказий банк "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонуннинг 57-моддасида банкларни истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганлик ва қонуний манфаатларига тажовуз қилганлик учун жазолаш назарда тутилганини эслатиб ўтди.

1711
0