• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 11 апреля 2022

Ёмғир ва шамолнинг кучайиши, аммо +35 даражагача бўлган ҳарорат

Ўзгидромет ҳафта ичи кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1212
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 11 апрель куни республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилади, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати куннинг ўртасига келиб, +24...+29 даражани ташкил этади.

Тошкент вилоятида кечаси ва эртага эрталаб, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда куннинг биринчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +14...+19 даражани, кундузи +24...+29 даражани ташкил этади.

13-15 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ушбу даврда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта охирига келиб, ҳарорат меъёрий қийматлардан +6...+8 даражанига юқори бўлади ва кечалари +14...+19 даража, кундуз кунлари +30...+35 даража атрофида бўлади.

1212
0