• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 апреля 2022

Жаҳонгир Ортиқхўжаев шахмат мактаби очиш таклифи билан келган фуқарога Spark совға қилди — видео

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шахмат мактаби очиш таклифи билан келган мурожаатчининг таклифига рози бўлиб, қўшимчасига унга Spark совға қилди.

935
0
t.me/uzsduz

Кеча, 10 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели туманида маҳалла аҳолисининг шарт-шароитлари бўйича сайёр қабул ўтказди. Унда шахмат мактаби очиш таклифи билан келган фуқарога Spark совға қилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Софдил маҳалласидаги сайёр қабулга келган гапиришда нуқсони бўлган Сирожиддин Зайниддинов  исмли фуқаро шахмат мактаби очиш ниятини ҳокимга айтди.

Суҳбат давомида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели туманидаги боғ ҳудудида шахмат мактаби очиб берилишини ва уни ўзи юритишини айтди.

Шундан сўнг, ҳоким унга Spark автомобили совға қилди.

"Машина ҳайдашни биласизми? Эртага шу кишига президент номидан Spark совға қилинглар”, - дея топшириқ берди Жаҳонгир Ортиқхўжаев .

Шунингдек, суҳбатда таъкидланишича, у карлар ўртасида икки карра Жаҳон чемпиони ҳамда унинг 35 нафардан ортиқ шогирдлари жаҳон ва Осиё мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган. У 2008 йила “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

935
0