• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 апреля 2022

Тошкентда аҳоли ва қурувчилар ўртасида жанжал содир бўлди

Аҳоли “домлар” олдидаги болалар майдончаси ноқонуний бузилаётганини айтиб, қурувчиларга қаршилик қилган. Ҳокимлик ҳолатга муносабат билдирди.

1291
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда, Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг 5-мавзесидаги 65 ва 75-кўп қаватли уйлар олдида аҳоли ва қурувчилар ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар экология бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, юзага келган ушбу ҳолат юзасидан давлат иснпекторлари мурожаатда қайд этилган манзилда ўрганиш ишларини олиб боришди.

Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасига кўра, ушбу ҳудудда болалар боғчаси қурилиши режалаштирилган бўлиб, атрофини тунука деворлар билан ўраш ишлари олиб борилган. Бу аҳолининг норозилигига сабаб бўлган. Мазкур ҳудудда ноқонуний тарзда дарахт кесилиш ҳолати кузатилмаганлигини маълум қиламиз.

Ўз ўрнида Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳам ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳудуддаги болалар майдончаси ўрнида кўп қаватли уйнинг қурилиш ишлари тўхтатилди.

"Шахсан Тошкент шаҳар ҳокими манзилга ташриф буюриб, маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашди. Болалар майдончаси ўз жойида қолиши ва бу ерда бузиш ишлари амалга оширилмаслигига келишиб олинди", - дейилади муносабатда.

1291
0