• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 апреля 2022

Номаълум кимса тезюрар поездига тош отиб, 9 ёшли боланинг бошини ёрди

Тошкент – Aндижон йўналишида ҳаракатланаётган поездга отилган тош вагондаги боланинг бошига тегди.

1799
0
http://www.railway.uz/

Жорий йилнинг 10 апрель куни Тошкент – Aндижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поездига номаълум шахс томонидан тош отилди.

Ушбу воқеа соат 22:25 да "Олтиариқ – Марғилон" участкасининг 244-километрида содир бўлган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон темир йўллари АЖ Ахборот хизмати.

Аниқланишича, поезднинг 6-вагонидаги ойнасини ёриб ўтган тош 9 ёшли йўловчининг бош қисмига келиб тегган. Зарба натижасида боланинг қоши устки қисми ёрилган ва қон кетишига сабаб бўлган. Соат 22:32 да "Марғилон" темирйўл вокзали фелдшери томонидан зудлик билан жабрланган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1799
0