• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 апреля 2022

Наманганда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

У шериклари билан бошқа фуқарога салкам 5,5 гектар ерни $15 мингга олиб бермоқчи бўлган.

1312
0
Прокуратура департаменти

Чуст туманида фуқарога фермер хўжалиги ер майдонини олиб бермоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериклари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Наманганда Чуст тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ф.А.б “R.N.” фермер хўжалиги раҳбари Р.А. ва бошқалар хўжаликнинг “Какликқўрғон” МФЙ ҳудудидаги 5,3 гектар ер майдонини $15 минг эвазига Н.га боғдорчилик ташкил этиш учун ажратиб беришни ваъда қилган.

У олдиндан $1,5 минг ва 5,6 млн сўмни фуқаролар И.И. ва К.Р. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1312
0