• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 14 апреля 2022

Самарқандда "электросет" раҳбари истеъмолчи томонидан пичоқланди

Электр энергиясидан салкам 60 млн сўм қарзи бўлган МЧЖ раҳбари электр энергиясидан узиб қўйган "электросет" раҳбарини пичоқлади.

863
0
Энергетика вазирлиги / Иллюстрация

Каттақўрғон туманидаги Қорадарё электр таъминоти корхонаси раҳбари электр энергияси истеъмолчиси томонидан пичоқланди. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, туманда фаолият юритувчи "Zarina fayz kelаjagi" МЧЖ корхонаси электр энергиясидан 57 млн сўмлик муддати ўтган қарздорлиги учун туман электр таъминоти корхонаси масъуллари томонидан ўчирилган.

Шундан сўнг, МЧЖ раҳбари ЭТК раҳбаридан электр энергиясидан қарздорлиги мавжуд бўлсада, тармоққа қайта улаб беришни талаб қилган.

Ўзаро келишмовчилик давомида МЧЖ раҳбари ўзи билан ёнида олиб кирган пичоқ билан ўқталиб, ЭТК раҳбарининг бўйин қисмига жароҳат етказади.

Ҳозирда ЭТК раҳбари шифохонага жойлаштирилган, аҳволи қониқарли. Таҳлилларга кўра унинг чап томонлама бўйин олд ён соҳасида кесилган жароҳат борлиги аниқланган.

Айбланувчига нисбатан ЖКнинг тегишли бандлари асосида иш қўзғатилган ҳамда процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олинган.

863
0