Тошкент метрополитени Матбуот хизматининг хабар қилишича, метрополитеннинг Пушкин бекатида 2000 йилда таваллуд топган фуқаро А.Б (эркак) қасддан поезд йўлагига ўзини ташлаган.
Қайд этилишича, 5 дақиқа поездлар ҳаракати тўхтатилган, машинистнинг тезкор тўхташи натижасида йўловчи омон қолган. Ички ишлар ҳамда метрополитен ходимлари томонидан ҳеч қандай жароҳатсиз қутқариб олинди.
"Батафсил маълумотни ўрганиш ишлари якунидан сўнг маълум қиламиз", - дейилади хабарда.