Аввалроқ, Тошкент метросида йигит поезд йўлагига қасддан ўзини ташлаб юборгани ҳақида хабар бергандик. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, 14 апрель куни соат тахминан 17:30 ларда “Пушкин” метро бекатида 20 ёшли эркак ўзига таниш бўлган қиз билан ўзаро муаммоси борлиги туфайли гап талашиб, келиша олмаганидан сўнг ўзини электропоезд тагига ташлаган.
Фуқаро тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилганида, унга ҳеч қандай тан жароҳати етказилмаганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.