• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 апреля 2022

"3 йилда 208 минг 500 нафар аёлларга 7 трлн 756 млрд сўмдан ортиқ кредит ажратилди" — Танзила Нарбаева

44 минг 300 нафардан ортиқ хотин-қизларга субсидия ажратилди.

775
0
Сенат

Бугун, 15 апрель куни Сенат биносида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Комиссия раиси, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева қуйидагича нутқ сўзлади.

"Хотин-қизларнинг уй-жой муаммолари деярли ҳал этилди. 2018-2021 йиллар давомида 2 минг 730 нафар хотин-қизлар уй-жой билан таъминланди.

"Аёллар дафтари" юритилиши йўлга қўйилиб, 1 млн нафарга яқин хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилди.

Хотин-қизларни касбга ўқитиш тизими жорий этилиб, охирги 3 йил давомида 144 минг 700 нафарга яқин хотин-қизлар турли касб-ҳунарга ўқитилди.

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Охирги 3 йил давомида 590 минг нафарга яқин хотин-қизларнинг доимий бандлиги таъминланди, 535 минг нафарга яқини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 44 минг 300 нафардан ортиғига субсидия ажратилди.

Ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит бериш тизими жорий этилди.

2019-2021 йиллар давомида қарийб 208 минг 500 нафар аёлларга 7 трлн 756 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди", - Танзила Нарбаева

775
0