ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2022 йил 15 апрель куни соат 17:40 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани "А-373-М-39-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш" автомобиль йўлининг 201-километрида DAF русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган ҳайдовчи йўлнинг кескин бурилишига келганда бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши оқимни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.
Натижада, транспорт воситаси ағдарилган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.