Қайд этилишича, божхона ставкалари икки босқичда пасайтирилади. 2023 йил 1 январга қадар улар икки ва ундан кўпроқ мартага арзонлашади. Нафақат божлар, балки двигатель ҳажмини ҳисобга оладиган қўшимча коэффициентлар ҳам камаяди.
2023 йил 1 январгача божхона божи 15 фоиз даражасида қолади, лекин, қўшимча коэффициентлар тушади. Ушбу ўзгаришлар фақат ишлаб чиқарилганидан бошлаб чегара божхонасидан ўтишгача бўлган муддат 1 йилдан ошмаган (бунга қадар — 3 йилдан кўп бўлмаган) 3000 куб метрдан ортиқ ҳажмли двигателга эга автомобилларга тааллуқли.
Шунингдек, ҳам ички ёнув двигатели, ҳам электр двигателига эга бўлган автомобилларга биринчи марта божхона тўловлари жорий этилмоқда. Гап Toyota Prius, Lexus CT200 h, Audi A6 Hybrid, Mercedes-Benz S400 Hybrid ва бошқа гибрид автомобиллар ҳақида кетмоқда.
Гибридлар учун двигатель турига қараб автомобиль нархининг 15 фоиз ва 30 фоиз миқдорида бож тўланади. Илгари гибрид автомобиллар божхона расмийлаштирувида оддий автомобиллар каби тўловлар ва коэффициентларга тортиларди.
Ҳужжатнинг тўлиқ шакли билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.