• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 17 апреля 2022

Қашқадарёда 37 ёшли ёшлар етакчиси ўзини осиб қўйди

Прокуратура 3 нафар фарзанди бор марҳумнинг ўлими бўйича текширув бошлади.

1425
0
UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда Ғузорда 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, 13 апрель куни Ғузор тумани Совбоғ қишлоғида яшаган 1985 йилда туғилган эркак (оилали, 3 нафар фарзанди бор, маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган) қўшнисининг яшамайдиган хонадонида ўзини-ўзи осиб вафот этган.

Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида руҳиятида ўзгариш бўлганлиги аниқланган.

Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат бўйича Ғўзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.

1425
0