• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 апреля 2022

Қашқадарёдан Тошкентга деярли ярим тонна истеъмолга яроқсиз гўшт олиб киришмоқчи бўлишди

Келиб чиқиши номаълум бўлган ҳайвон гўшти олиб қўйилиб, тегишли тартибда йўқ қилинган.

727
0
ИИВ

11 апрель куни «Сирдарё» ЙПХ масканида ўтказилган тадбирда «Қашқадарё – Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган 36 ёшли Э.Ш. бошқарувидаги Nexia-1 автомобили текширилган.

Текширув давомида автомобиль юкхонасида ҳужжатларсиз ва келиб чиқиши номаълум бўлган 446 кг ҳайвон гўшти борлиги аниқланди.

Гўшт маҳсулотлари вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига олиб борилиб, лаборатория текширувларидан ўтказилганда истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлган.

Гўшт тегишли тартибда йўқ қилинган. Автомобиль эса қонуний чора кўриш учун жарима майдонига қўйилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

727
0