• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 18 апреля 2022

Янгийўлда Lada-Largus ва Isuzu иштирокида содир бўлган ЙТҲда икки киши вафот этди

ЙТҲ натижасида вафот этганларнинг бир нафари 12 ёш бўлган.

784
0

Бугун, 18 апрель куни соат 06:15 атрофида Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 829-километрида ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган У.И. Lada-Largus автомобилида ҳаракатланаётиб, ухлаб қолиши натижасида йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган У.У. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомобилнинг орқа томонига бориб урилган. Бу ҳақда ИИВ жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса натижасида Lada-Largus автомобили йўловчилари, 1983 йилда туғилган М.О. ва 2010 йилда туғилган О.Ж.лар олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Автомобиль салонида бўлган яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

784
0