• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 18 апреля 2022

Тошкентда 18 ёшли йигит 17 яшар мактаб ўқувчисини уриб ўлдирди

Интернет клубда келиб чиққан жанжал ўлим билан тугади. Гумонланувчи қўлга олинган.

1403
0
Иллюстрация

Тошкентда 17 ёшли мактаб ўқувчиси муштлашув оқибатида вафот этди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 17 апрель куни соат тахминан 18:00 да Сергели туманида жойлашган Интернет клубларнинг бирида 18 ёшли Х.С. 17 ёшли мактаб ўқувчиси И.Ш. билан ўзаро жанжал келиб чиққан.

Келишмовчилик натижасидa, Х.С. вояга етмаган И.Ш.га тан жароҳати етказган. Етказилган тан жароҳати оқибатида ўсмир касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бойича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи ушланган, тергов давом этмоқда.

1403
0