• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 апреля 2022

Тошкент вилоятида шер боласи 3 ёшли болани тишлаб, олиб қочди

Шернинг эгаси уни ташқарига айлантириш учун олиб чиққан. Йиртқич кўчада кетаётган болакайга ташланиб, уни олиб қочган.

2372
0

Аввалроқ, Тошкент вилояти Тошкент тумани Бахор МФЙ "Наврўз" кўчадаги уйларни бирида 2004 йилда туғилган Ш.А. шер боласини шер боласини боқаётгани ҳақида хабар беригандик. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 апрель куни мазкур шер боласи 3 ёшли болага ташланган.

Қайд этилишича, мазкур шер бола онаси ва хомиладор янгаси билан биргаликда кечки 17:30 ларда магазинга сут олиш учун чиқиб кетаётган пайтда орқа томодан югуриб келиб боланинг елка қисм қўлидан тишлаб олиб қочган.

Аниқланишича, шернинг эгаси уни уйдан ташқарига айлантириш учун олиб чиқган бўлган.

Хозирда бола Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани 2-сон болалар жаррохлик клиникасида даволанмоқда.

Маълумот учун, Экология бўлими инспекторлари томонидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, далолатномалар тузилди ва вақтинча сақлаш учун шер боласи "STEPPE TURTLES" ф/х питомнигига суд қарори қабул қилингунига қадар топширилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2372
0