Фарғона вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 18 апрель куни соат 12:20 ларда Тошлоқ туманидаги “Фарғона нефтмаҳсулотлари” МЧЖ ҳудудида чақнаш содир бўлган.
Оқибатда, 2 нафар корхона ишчиси ва 3 нафар қурилишга келган фуқаролар турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, даволаниш учун тез тиббий ёрдам марказига ётқизилган.
Қайд этилишича, чақнашга сиғимни узоқ вақт давомида қиздирилиши, сиғим ичида босимни ортиб кетиши ва сиғимга пайванд қилинган қопқоғи босимни кўтара олмай очилиб кетиши оқибатида сиғим ичида тўпланган газ конденцатини аланглаган.
Бунинг натижасида, сиғим атрофида бўлган 5 нафар фуқароларнинг тан жароҳат олишларига сабаб бўлган, деб тахмин қилинди.
Воқеа жойи ўрганилгандa хавфли ишлаб чиқариш объектни лойиҳалаш, қуриш, кенгайтириш ва фойдаланиш билан боғлик ишлар учун тегишли лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилмаган ва тегишли хулосалар олинмаган ҳолатда фойдаланишга йўл куйган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ходимлар томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.