Президент фармони билан, 2022 йилда расмий саналарни нишонлаш вақтидаги қўшимча ишланмайдиган кунлар ва дам олиш кунларини кўчириш белгиланди.
2022 йил май ойи бошидаги дам олиш кунлари – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун:
- 1 май, якшанба – одатий дам олиш куни;
- 2 май, душанба – Рамазон ҳайити – ишланмайдиган байрам куни;
- 3 май, сешанба – қўшимча дам олиш куни;
- 4 май, чоршанба – 7 май, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
- 5 май - пайшанба – 14 май, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
- 8 май, якшанба – одатий дам олиш куни;
- 9 май, душанба - Хотира ва қадрлаш куни - ишламайдиган байрам куни.
Рамазон ҳайити ой чиқишига қараб 1 май ёки 2 май куни нишонланади. Қўшимча дам олиш кунлари шунга мувофиқ сурилиши мумкин.