• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 20 апреля 2022

Тошкентда тунда бир нечта ҳайдовчилар "дрифт" қилишди

"Дрифт" қилиш оқибатида Nexia-3 автомашинаси ҳайдовчиси ЙТҲ содир этган.

1028
0
Видеодан кадр

Тошкентда тунда бир нечта ҳайдовчилар дрифтлар қилишаётгани акс этган видео ижтимоий тармоққа сиздирилди. Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати ушбу ҳолатга расмий баёнот берди.

Жорий йилнинг 17 апрель куни тахминан соат 22:30 атрофида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Истиқлол кўчасида бир нечта автомашиналар "дрифт" қилиб, хавфли вазиятни юзага келтиришган.

"Дрифт" қилиш оқибатида 1999 йилда туғилган М.Н. ўзига тегишли бўлган Nexia-3 автомашинасининг руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга урилиб тўқнашув содир этган.

Тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган, лекин ушбу ҳолат бўйича ИИОга хабар бермасдан, ҳодиса жойидан кетиб қолган. Ҳолат юзасидан фуқаро М.Н.га нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳуқуқбузарликни содир этган қолган автомашиналарни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1028
0