• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 21 апреля 2022

Тошкентда "Николай-5" тилла тангаларини сотаётган шахс ушланди

Ушбу шахс мўмай даромад топиш мақсадида 20 дона "Николай-5" тилла тангасининг сохта нусхаларини ўзгага сотишни мақсад қилган.

1415
0
Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳамда ИИВ ШХББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.К. бошқа бир фуқаро М.ни қадимий тилла тангаларни ўтказиш орқали даромад орттиришга қизиқтириб, тилла ранг кўринишидаги 20 дона тангаларни "Николай-5" тилла тангаси деб ҳар бирини 300 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 6 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1415
0