• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 22 апреля 2022

Андижондаги боғчада 4 ёшли бола ухлаётган вақтида вафот этди

Боғчага келган бола уйқу вақтида уйқуга ётқизилган. Аммо, тарбиячи томонидан тарбияланувчиларни уйқудан уйғотишганда бола ўрнидан турмаган. Вазирлик ҳолат юзасидан маълумот берди.

1413
0
UzNews.uz

Мактабгача таълим вазирлигининг хабар қилишича, кеча, 21 апрель куни соат 14:00 дан 15:00 га қадар бўлган оралиқдаги вақтда Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 4 ёшли Л.Х. мактабгача таълим ташкилотининг кун тартибидаги уйқу вақтида ухлаётганда оламдан ўтган.

Ташкилот ҳамширасининг маълум қилишича, эрталабки қабул жараёнида марҳумда ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаган.

Қайд этилишича, кун тартибидаги уйқу вақтида ҳар доимгидек болалар уйқуга ётқизилган ва тарбиячи томонидан тарбияланувчиларни уйқудан уйғотишганда бола ўрнидан турмаган ва дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилинган.

Шундан сўнг, тиббиёт ходимлари томонидан тарбияланувчи тиббий назоратдан ўтказилган. Натижада, бола уйқу вақтида оламдан ўтганлиги маълум бўлган.

Ҳозирги кунда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув, экспертиза ишлари олиб борилмоқда.

Экспертиза хулосалари аниқлангач батафсил маълумот берилади. Ҳолат Мактабгача таълим вазирлиги томонидан назоратга олинган.

1413
0