• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 22 апреля 2022

Наманганда аёл мактабга келиб ўқитувчилар билан жанжаллашди — видео

Мактаб ўқитувчиси бу аёл ҳар доим мактабга келиб жанжал кўтаришини айтиб, мурожаат қилган. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

1332
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманганда мактабда аёллар ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 19 апрел куни куни Давлатобод тумани Ички ишлар бўлими Навбатчилик қисмига тумандаги 54 мактаб ўқитувчиси мактабда жанжал бўлаётганлиги ҳақида хабар берган.

Ҳодиса жойига ҳудуд профилактика инспектори етиб бориб, мактаб ўқитувчилари ва аёл ўртасида юзага келган тушунмовчиликни бартараф қилган ва зарурий ҳужжатларни расмийлаштирган. Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

1332
0