• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 апреля 2022

"Гуанджо" клиникаси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар маҳаллий дори воситаларни қалбакилаштириб, қимматбаҳо нархда сотишган.

1280
0
Видеодан кадр

"Гуанджо" клиникасининг сирини фош қилишибди сарлавҳаси остида акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, «GUANGZHOU MEDICAL of CHINA» МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан ЖКнинг 186-3-моддаси 2-қисми «б» банди (“Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида мазкур клиниканинг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида текширув ўтказилган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1280
0