Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ИИО ходими ва фуқаро ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 23 апрель куни тахминан соат 21:00 ларда Бектемир туманида Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ сафдор ходими Н.Ш.билан фуқаро Ж.С. ўзаро гап талашиб оғзаки тортишишган .
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан хизмат текшируви тайинланган, якуни бўйича қонуний чора кўрилади.