• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 апреля 2022

ОТМга кириш тест синови учун тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифаси кенгайди

1 июндан бошлаб яна 2 тоифадаги абитуриентлардан ҳам тест синови учун тўлов ундирилмайди.

1135
0
UzNews.uz

Тест синови учун тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифаси кенгайди. Бу тўғрисида президентнинг тегишли фармони имзоланди.

Фармонга кўра, қуйидаги 2 тоифадаги абитуриентлар ҳам тест синови учун тўловдан озод этилди:

  • "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
  • "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар.

2022 йил 1 июндан бошлаб мазкур 2 тоифадаги абитуриентлардан ҳам тест синови учун тўлов ундирилмайди.

Маълумот учун, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун БҲМнинг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Бунда қуйидаги тоифадаги абитуриентлардан тўлов ундирилмайди:

  • тест синовлари ташкил этилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар;
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар ("Меҳрибонлик" уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари).
1135
0