Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, йил бошидан истеъмолчиларга 57,5 млрд сўм кешбэк тўланган.
Шунингдек, март ойида истеъмолчилар томонидан йиғилган жами кешбэк суммасидан 23 апрель ҳолатига 22,7 млрд сўм тўлаб берилган.
Қайд этилишича, сотувчилар томонидан 1080 та харид чеки бекор қилинганлиги сабабли 260 млн сўм кешбэк тўланмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан харид чекларини «Солиқ» мобиль иловаси орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга 1 фоиз кешбэк қайтарилмоқда.