• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 25 апреля 2022

Қашқадарёда тадбиркордан $5 400 пора талаб қилган Халқ таълими бўлими бош мутахассис ушланди

Махсус таъмирлаш эксплуатация хизмати бош мутахассиси бўлим мудири орқали "ҳамкорлик" шартномаси расмийлаштириб бериши эвазига пора талаб қилган.

948
0
Бош прокуратура

Қашқадарё вилоятида Бош прокуратура, ДХХ ва ИИБнинг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, нишон тумани Халқ таълими бўлими махсус таъмирлаш эксплуатация хизмати бош мутахассиси Ж.И. тумандаги 2-сонли мактабнинг эски биносини бузиб олиш ишларини олиб бориш учун бўлим мудири орқали "ҳамкорлик" шартномаси расмийлаштириб бериши эвазига "Қ.Т." МЧЖ раҳбаридан 5 400 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

948
0