1 майдан кучга кирадиган янги йўл ҳаракати қоидаларига кўра, Ўзбекистонда ҳайдовчиларга автомобилларга ёзув қўйиш, қўлда ясалган стикер ва белгиларни осиб қўйиш тақиқланди.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 176-бандида айтилишича, эндиликда ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларининг киритилмаган ҳар қандай таниқлик белгиларини ўрнатиш, шунингдек, автомобиллар кузови ва ойналарига турли хил ёзувларни қўллаш тақиқланади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган реклама матнлари ва тасвирлари ушбу қоидадан мустасно ҳисобланади.
Янги ЙҲҚнинг 176-бандида рухсат этилган анъанавий белгилар рўйхатида қуйидагилар келтирилган: автопоезд, турумланган механик транспорт воситалари, болалар гуруҳини ташиш, кар ва соқов ҳайдовчи, ўқув машинаси, хавфли юклар ва бошқалар.