• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 апреля 2022

Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ шаҳарда яшайдими ёки қишлоқда?

Статистика қўмитаси сўнгги тўрт ой бўйича мамлакатнинг демографик кўрсаткичларини маълум қилди.

1059
0
UzNews.uz

Унга кўра жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига мамлакатда аҳоли сони 35,4 млн кишини ташкил этмоқда.

Шундан 17,6 млн нафари аёллар бўлса, 17,8 млн киши эркакларни ташкил этади. 18 млн киши шаҳарда истиқомат қилса, 17,4 млн нафар киши қишлоқларда яшайди.

Аҳоли сони – 35,4 млн. киши

Аёллар сони – 17,6 млн. киши

Эркаклар сони – 17,8 млн. киши

Шаҳарда яшовчилар – 18 млн. киши

Қишлоқда яшовчилар – 17,4 млн. киши

Туғилиш сони – 203,7 минг киши

Ўлимлар сони – 40,4 минг киши

Никоҳлар сони – 57,9 мингта

Ажримлар сони – 12,2 мингта

Ташқи миграция

Кўчиб келган – 0,4 минг киши

Кўчиб кетган – 1,2 минг киши

Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг маълумотига кўра, пойтахтда доимий аҳоли сони 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра 2 миллион 879 минг 800 кишини ташкил этмоқда. Йил бошидан 17,4 минг кишига ёки 100,6 фоизга кўпайди. Шундан 1 411 800 нафар эркаклар, 1 468 000 нафар аёллар сонини ташкил этди.

2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида бўлиб, 387,7 минг кишини, яъни шаҳар аҳолиси сонидаги улуши 13,5 фоизни ташкил этади. Шунингдек, Юнусобод туманидаги аҳоли 360,9 минг киши – 12,5 фоиздан иборат.

Энг кам аҳоли сони Яккасарой туманида – 124,6 минг киши (4,3 фоиз) ва Бектемир туманида – 51,8 минг киши (1,8 фоиз)ни ташкил этган.

1059
0