• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 26 апреля 2022

Тошкентда сохта паспорт тайёрлаб, фуқароларни "Умра"га жўнатаётган МЧЖ фош қилинди

МЧЖ олдиндан 66 нафар фуқародан $162 минг олинганлиги ҳам маълум бўлди. Жамият масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

858
0
muslim.uz / Иллюстрация

Тошкентда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият томонидан тегишли рухсатномага эга бўлмасдан, фуқароларни “Тошкент-Дубай-Жидда” йўналиши орқали “Умра” зиёратига юбориш билан шуғулланган МЧЖ фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, МЧЖ ходими Х.А. Наманган вилоятида яшовчи икки фуқаронинг ишончига кирган ҳолда уларни $6,2 минг эвазига “Умра” сафарига жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан $3,1 минг олган вақтида ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, МЧЖ офиси ва ходимларининг автомашиналари текширилганда, жами 116 нафар фуқаронинг хорижга чиқиш паспортлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, 66 нафар фуқарони “Умра” сафарига юбориш мақсадида улардан жами $162 минг олинганлиги ҳам маълум бўлди.

Маълум бўлишича, МЧЖ ўз мижозларини Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасидаги давлат чегарасидан ўтказишда Марказий Осиё республикаларининг сохта фуқаролик паспортларидан фойдаланиш механизмини йўлга қўйган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан МЧЖ масъулларига нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

858
0