• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 апреля 2022

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи деярли 3,5 млн сўмни ташкил этди

Статистика қўмитаси жорий йилнинг январь-март ойларида иш ҳақи даражаси тўғрисида маълумот берди.

987
0
UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 3,426 млн сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,1 фоизга кўпдир.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхоналар ходимларининг иш ҳақи қуйидагилардан иборат:

  • банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолияти – 8,42 млн сўм;
  • ахборот ва алоқа – 6,5 миллион сўм;
  •  ташиш ва сақлаш – 4,55 млн сўм;
  •  саноат – 4,46 млн сўм;
  •  қурилиш – 4,15 млн сўм;
  •  савдо – 3,51 миллион сўм;
  • таълим – 2,51 млн сўм;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш - 2,32 млн.сўм

Аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмида Тошкент шаҳрида (7, 715 млн сўм) ва Навоий (5,768 млн сўм), Тошкент (3,772 млн сўм), Бухоро (3,472 млн сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсатгич қайд этилди.

Маълумот учун, ўртача ойлик иш ҳақи — бу ҳар бир алоҳида ой учун қайта ҳисобланган 12 ой ичида ходимнинг иши учун олинган барча мукофотларнинг ўртача қиймати.

Ўртача ойлик иш ҳақига нафақалар, мукофотлар, рағбатлантириш тўловлари, компенсация тўловлари ва ишламаган соатлар учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва касаба уюшма фондига ажратмалар киради.

987
0