Адлия вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахслар жазони ўташ давомида зарарни тўлиқ қопламаган бўлса, шартли озод қилинмаслигини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда фирибгарлик кейинги 4 йилда 4 бараварга, киберфирибгарлик эса кейинги 3 йилда 8,3 бараварга кўпайиб, ҳозирда умумий жиноятчиликнинг қарийб 5 фоизига етган. Янги молиявий пирамидалар пайдо бўляпти.
Таъкидланишича, жиноятчилар озодликдан маҳрум қилиниб, бир оз муддатдан сўнг озодликка чиқиши кузатилади. Бу эса аҳолида салбий кайфиятни пайдо қилади.
Адлия вазирлиги томонидан шу мақсадда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахслар жазони ўташ давомида зарарни тўлиқ қопламаган бўлса, шартли озод қилинмаслигини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Шунинг учун фирибгарлик содир этган ва зарарни тўлиқ тўламагани учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахслар, жазони ўташ давомида тўлиқ зарарни қопламаган бўлса шартли озод қилинмаслигини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.