Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кирган кунидан бошлаб 15 кун ичида мажбурий рўйхатга олишни бекор қилиш ҳақидаги келишувни ратификация қилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур келишув 2021 йил 21 майда Москвада ва 2021 йил 17 июнда Тошкентда имзоланган. Унда бир Томон давлати фуқаролари бошқа томон давлати ҳудудида вақтинча истиқомат қилувчи фуқароларни кирган кундан бошлаб кунлар 15 кун ичида қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш (яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш) мажбуриятидан озод этиш назарда тутилган.
Ўзбекистон фуқароларининг Россияда мажбурий рўйхатга олиниши ушбу мамлакатга кирган кундан бошлаб 15 кунгача узайтирилди. Бундай тартиб Ўзбекистонга келган Россия фуқароларига нисбатан амал қилади.
Илгари Ўзбекистон фуқаролари Россияга киргандан кейин 7 кун ичида, Ўзбекистонда россияликлар эса 3 кун ичида миграция рўйхатидан ўтишлари керак эди.
Қайд етилишича, бундай чора икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Маълумот учун, худди шундай кириш тартиби ҳозирда Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон ва Қирғизистон фуқароларига нисбатан қўлланилади.