• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 мая 2022

Жиззах ва Сурхондарёда кучли сел келди: 20 ёшли фуқаро оқиб кетди

Кучли сел оқими натижасида аҳоли ҳовлилари ва ички кўчаларда сув тошди. Автомобиль оқиб кетди.

1550
0
Ижтимоий тармоқ

ФВВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун, 4 май куни Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида туманнинг "Пишоғар", "Аччи" ва "Шўрча" қишлоқларидан ўтган сойлардан сел сувларини оқиши кузатилмоқда. 

Ҳодиса натижасида,сел сувлари "Жиззах - Зомин" автомобиль йўли остида ўрнатилган қувурларга сиғмасдан ушбу йўлнинг 25, 26, 27 км.лари устидан тошиб, яна сой ўзани бўйлаб оқиб ўтган.

ФВВ қутқарувчилари сувда оқиб келаётган "Пишоғар" ҚФЙ Қонғли қишлоғида яшовчи 20 ёшли фуқаро Э.Н.ни қутқариб олган. Ҳозирда ушбу фуқаронинг аҳволи яхши, тан жароҳати олмаган.

Сел оқими натижасида, аҳоли томорқалари, ҳовлилари ва ички кўчаларда сув тошиши ҳолатлари кузатилди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида ҳам сел оқими кузатилган. Сариосиё тумани тоғли ҳудудининг "Хонжиза" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Хурсандсой" сойида сув ҳажми ортиб, сой четига ўрнатилган 2 дона, 110 кВт кучланишли метал конструкцияли устунлар остини ювиши оқибатида ушбу устунларни ёнбошга йиқилишига олиб келган. 

Бундан ташқари, Сариосиё тумани Субҳидам маҳалласида келган сел натижасида, Nexia-3 русумли автомашина эгасининг эҳтиётсизлиги натижасида, сувда оқиб кетиши кузатилган. Ушбу ҳолат натижасида, жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Воқеа жойида вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар тегишли хизматларнинг куч ва воситалари томонидан сел сувлари тошган кўчалар, аҳоли хонадонлари ўрганилмоқда, йўлларда хавфсизлик ЙҲХ хизмати томонидан назоратга олинган.

1550
0