• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 мая 2022

Ўзбекистонда 9 майни ортиқча сиёсийлаштирмасликка чақирилмоқда

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунини ортиқча сиёсийлаштирмаслик, андозалаштиришга берилмасдан вазмин ҳолда нишонлашга чақирди.

806
0
Facebook

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг қайд этишича, ҳар йили май ойи бошларида турли расмий ва норасмий доираларда 9 майни сиёсийлаштиришга бўлган ҳаракатлар кузатилади.

Таъкидланишича, биринчидан, ушбу кунда инсоният тарихидаги энг даҳшатли ва қонли иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ярим миллиондан зиёд ўзбекистонликларнинг руҳи хотирланади.

Иккинчидан, 9 май — урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг жасоратини, фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилган ўзбек халқининг бағрикенглигини англаш ва қадрлаш куни.

Учинчидан, бу кунда жаҳон урушидан олдин ва кейинги тарихда Ўзбекистон тинчлиги ва равнақи учун жонини фидо қилган барча аждодлар хотирланади. Ҳаёт бўлганларига эса ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади, қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.

"Бир сўз билан айтганда, 9 май — фашизм устидан қозонилган ғалаба кунигина эмас, балки халқимиз уруш ва тинчликда кўрган катта фожиалардан хулоса чиқариш, бугунги тинчликнинг қадрига етиш куни сифатида жамиятимиз онгу шууридан жой олган қадриятдир.

Шунинг учун, 9 май санасини ортиқча сиёсийлаштирмаслик, андозалаштиришга берилмаслик, вазмин ва жамиятимиз қадриятларига таянган ҳолда нишонлаш — энг тўғри ва маъқул йўлдир", - дейилади ҳаракат хабарида.

806
0