• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 5 мая 2022

Андижонда эркак маҳалладошини пичоқлаб ўлдирди

25 ёшли эркак отасини ҳақорат қилган эркакни пичоқлади.

907
0
Тергов департаменти

ИИВ Тергов департаменти Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 30 апрель куни соат 14:00 ларда Пахтаобод тумани Қовул кўчасида яшовчи 25 ёшли М.Д. маҳалладоши 31 ёшли Т.Ж. билан маҳалла ҳудудида ўрталарида Т.Ж. М.Д.нинг отасини ҳақорат қилганлиги сабабли жанжал келиб чиққан.

Натижада, М.Д. автомашинасида бўлган хўжалик пичоғини олиб Т.Ж.нинг қорин қисмига уриб жароҳат етказган.

Жабрланувчи Т.Ж. олган тан жароҳатлари билан туман шифохонасига олиб келинган бўлсада, шифокорлар томонидан унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Д.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

907
0