Юнусобод туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи мансабдор шахс фирибгарлик йўли билан маҳаллий тадбиркордан 35 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, у ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда тадбиркорга енгил типдаги савдо дўкони ўрнатиши учун маҳалла ҳудудидан 50 кв.м. ер майдони ажратилиши юзасидан тавсия беришни ва ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.