• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 мая 2022

Термизда "Алпомиш” кураш мажмуасининг томи қўлаб тушди

Қурилиш вазирлиги 1999 йилда қурилган мажмуанинг томи қулаши юзасидан маълумот берди.

1154
0
Видеодан кадр

2022 йил 5 май куни Термиз шаҳри Алпомиш маҳалласи Навбаҳор кўчасида жойлашган “Алпомиш” кураш мажмуасининг томи қўлаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, кураш залининг умумий майдони 2800 м.кв бўлиб, ҳозирги кунда кураш зали томининг бир қисми бузилиб, тахминан 1700 м.кв қисми ерга қулаб тушган.

Кураш залининг том қисми мураккаб конструктив ечимли бўлиб, “Кисловодск” типидаги фазовий металл конструкциялардан фойдаданилган. Қайд этилишича, бузилган том қисми яроқсиз ҳолатда бўлиб, кураш зали биноси 1999 йилда қурилган.

Кураш мажмуаси ходимларига ҳеч қандай зарар етмаган.

1154
0