• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 мая 2022

Энди масофавий электрон тўловлар учун кэшбек тўланади

Кэшбек тўловлари тўлов ташкилотлари, банкларининг мобиль иловалари ва электрон тижорат платформаларида масофадан туриб тўлов амалга оширилган харидлар учун тўланади.

1421
0
UzNews.uz

Эндиликда масофавий электрон тўловлар учун кэшбек тўланади. Бу ҳақда Солиқ Қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, эндиликда

  • тўлов ташкилоти;
  • тижорат банкларининг электрон тўлов хизматлари (шу жумладан мобиль иловалар орқали);
  • электрон тижорат платформалари – “маркетплейс”-ларнинг ахборот тизимлари ёрдамида масофадан туриб амалга оширилган харидлар учун ҳам кэшбек тўланади.

Агар истеъмолчи кэшбек тизимида рўйхатдан ўтган бўлса, у ҳолда маркетплейслар орқали амалга оширилган харид суммасининг 1 фоизи “Солиқ” мобиль иловасида автоматик тарзда акс этади.

Солиқ органлари ахборот тизимлари билан электрон тўловлар (PAYNET, OSON, PAYME, CLICK, APELSIN ва бошқалар) интеграциясининг ижобий натижаларига кўра харидлар электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилганда QR-кодли чек шаклланяпти.

Шунингдек, кэшбек олиш учун электрон чекдаги QR-кодни сканерлаш имкони ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, автомобиль, авиа ва темир йўл чипталари харид қилинганда, коммунал ва алоқа хизматлари учун тўлов қилинганда кэшбек тўланмайди.

1421
0