• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 мая 2022

Сурхондарёда сел оқизиб кетган фуқароларнинг бири топилди

“Тўпаланг” дарёси ўзанидан сел оқизиб кетган автомобиль ва бир нафар фуқаро топилди.

1091
0
ФВВ

Кеча, 10 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида келган селда 3 киши ва Nexia автомобили оқиб кетгани ҳақида хабар бергандик. 

ФВВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш жараёнида автомобиль ва бир нафар фуқаро “Тўпаланг” дарёси ўзанидан топилди.

Воқеа жойида ФВБ қутқарувчилари, Миллий Гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари томонидан қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Қутқарув ишлари давомида селда оқиб кетган яна бир кишининг жасади топилди. Иккинчи фуқаронинг жасади биричи фуқаро жасади топилган жойдан тахминан 5 км қуйидан топилди.

1091
0