• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 14 мая 2022

Нидерландиядан Ўзбекистонга почта орқали кучли таъсир қилувчи моддалар юборилди

Жўнатмани қабул қилиш учун “Бош почтамт” божхона постига келган шахс қўлга олинди.

1289
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтамт” божхона постида Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Нидерландия давлатидан Тошкентнинг Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқаро номига келтирилган почта жўнатмаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув натижасида, жўнатма ичида 4 дона махсус қадоқларда оқ рангли кукунсимон моддалар борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, почта бўлимига мазкур моддаларни қабул қилиш учун келган шахс қўлга олинди.

Ўтказилган экпертиза текширувларида мазкур моддалар 1 кг 145,37 грамм оғирликдаги “метандростенолон”, “оксандролон” ва “станозолол” номли кучли таъсир қилувчи моддалар эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1289
0