• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 мая 2022

Сурхондарёда ўқувчини дўппослаган инглиз тили ўқитувчиси ишдан бўшатилди

Мактаб директори ва бир қатор масъул ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

1103
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 15 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Инглиз тили фани ўқитувчисининг ўқувчини калтаклагани тасвирланган видеолавҳа юзасидан вилоят халқ таълими бошқармасининг расмий муносабат берди.

Жорий йилнинг 15 май куни Сурхондарёдаги 4-сонли мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси ўқувчини калтакланган видеолавҳа ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят халқ таълим бошқармасининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Унга кўра, мактабда таълим-тарбия ишларини ҳамда педагог ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари ва ички меҳнат тартиб қоидаларига амал қилишини етарли равишда назорат қилмаганлиги учун Бандихон тумани 4-сонли мактаб директори Х.Б дан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида бошқарма бошлиғи номига аризаси олинди.

Мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари О.С, ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Н.А ва Инглиз тили фани ўқитувчиси Ю.Ш ва 9-Б-синф раҳбари Э.Ж билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинди.

Юқоридаги ҳолатни бошқа таълим муассасаларида такрорланмаслиги юзасидан Бандихон туман халқ таълими бўлими раҳбариятига тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

1103
0