Абитуриентлар эндиликда барча таълим шаклларига ҳужжат топширишлари мумкин. Бу бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилди.
Лойиҳага кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имконияти яратилади.
Шунингдек, олий таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таълимнинг масофавий шакли жорий этилади.
Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 15 июнидан 15 июлига қадар (15 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.
Бунда, чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июнидан 5 июлига қадар (5 июль куни ҳам) амалга оширилади.